Линклар

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Европадан 16 дона ҳарбий вертолёт сотиб олди


Ўзбекистон Airbus Helicopters Франция-Германия қўшма корхонаси ишлаб чиқарган ҳарбий вертолётларни сотиб олди. Бу ҳақда CA-News агентлиги I-mash ресурсига таяниб, берган хабарига кўра, AS332 Super Puma оғир транспорт вертолёти ва AS 350 Ecureil русумидаги енгил вертолётларга буюртма Ўзбекистон томонидан 2013 йилда берилган.

Иккала русумдаги ветолётлардан саккиз донадан сотиб олинган ва буюртманинг умумий қиймати 180 миллион еврони (203 миллион АҚШ доллари) ташкил этган.

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги хориждан вертолёт сотиб олаётганини ошкор қилмагани ҳам қайд этилган хабарга ушбу вертолётларда машқ ўтказаётган Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучлари тасвирланган тарғибот видеоси илова қилинган. Маълум бўлишича, бу видео шу йилнинг февраль ойида тайёрланган.

Global Firepower ҳарбий тадқиқотлар марказига кўра, дунё рейтингида 48 ўринни эгаллайдиган Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда энг қудратли ҳисобланади.

Европа Иттифоқи Андижон воқеалари ортидан расмий Тошкентга нисбатан жорий этган қурол эмбаргоси олиб ташланганидан бери Ўзбекистон Европадан илк бор ҳарбий ускуна сотиб олмоқда.

XS
SM
MD
LG