Линклар

logo-print

Украина бош прокуратураси Янукович хавфсизлигини таъминлашга тайёрлигини билдирди


Украина собиқ президенти Виктор Янукович.

Украина собиқ президенти Виктор Янукович.

Украина Бош прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Янукович Киевга келиб, ўзига нисбатан очилган жиноят иши бўйича кўрсатма берадиган бўлса, унинг хавфсизлигини кафолатлаши ҳақида баёнот берди.

Чоршанба куни Януковичнниг адвокати Виталий Сердюк ўз ҳимоясидаги одам хавфсизлигига кафолат бўлмагани учун Киевга кела олмаётганини маълум қилган эди.

Адвокат, шунингдек, Украина прокуратураси собиқ президент мамлакатда 2014 йил қишида бўлиб ўтган инқилоб иштирокчиларини ўққа тутилишига алоқадор экани тўғрисида далилларга эга эмаслигини айтди.

Киевда 2014 йилнинг қишида инқилобчи намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда юз одам ҳалок бўлган эди. Украинанинг амалдаги ҳукумати намойишчиларга қарата ўқ отишга шахсан Януковичнинг ўзи буйруқ берган, деб ҳисоблайди. Янукович эса бу айбловни рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG