Линклар

Ангренда Болгариянинг базавий мойларни ишлаб чиқариш заводи очилди


Болгария бош вазири Бойко Борисов.

Болгария бош вазири Бойко Борисов.

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида чоршанба куни Болгария билан ҳамкорликда ташкил этилган чиқинди материаллардан базавий мойлар ишлаб чиқариш заводининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанада Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Болгария бош вазири Бойко Борисов ҳам иштирок этган.

Мазкур завод йилига 43 минг тонна чиқинди материалларни қайта ишлаб, 30 минг тонна базавий мой ишлаб чиқаради. Болгария томони мазкур лойиҳа учун 15 миллион доллар сармоя киритган.

Расмий хабарда айтилишича, завод ишлаб чиқарган маҳсулотнинг 40 фоизи хорижга экспорт қилинади.

Бойко Борисов Ўзбекистонга келган биринчи болгар расмийси бўлди. 18 май куни Борисовни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Оқсаройда қабул қилди.

XS
SM
MD
LG