Линклар

Олмаотадан 40 нафар ўзбек депортация қилинади


Хорижда ишлаётган ўзбек муҳожирларидан бири.

Хорижда ишлаётган ўзбек муҳожирларидан бири.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан 40 нафар ўзбекистонлик депортация қилинади. Бу ҳақда шаҳар полициясига таянган ҳолда Tengrinews.kz нашри хабар берди.

Нашрнинг билдиришича, Олмаотада 16-20 май кунлари ўтказилаётган “Нолегал” амалиёти пайтида шаҳардаги қурилишлардан бирида ишлаётган ўзбекистонлик 40 одам қўлга олинган. Уларнинг ёнларида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмагани учун, муҳожирлар махсус бўлиштирув пунктида сақланмоқда.

Олмаота полицияси расмийларининг билдиришларича, муҳожирларнинг шахси аниқланганидан сўнг улар Ўзбекистонга депортация қилинади.

XS
SM
MD
LG