Линклар

logo-print

Қозоғистонда мухолифатга босим кучаймоқда


Қозоғистонда ўтган норозилик митингларидан бири.

Қозоғистонда ўтган норозилик митингларидан бири.

Қозоғистонда 21 май куни бўлиб ўтиши эълон қилинган норозилик митингги арафасида фаолларга нисбатан босимлар кучаймоқда.

Судлар Остона, Олмаота ва қатор шаҳарларда қишлоқ хўжалик ерларининг хорижликларга сотилишига имкон яратувчи қонун қабул қилинганига қарши намойиш уюштирмоқчи бўлган фаолларни қамоққа олиш бўйича ҳукмларни чиқармоқда.

Бунга қадар Қозоғистоннинг кўплаб шаҳарларида ер сотилишига қарши норозилик митинглари бўлиб ўтган эди. 21 май куни фаоллар умумдавлат миқёсидаги норозилик митингини ўтказишга тайёргарлик кўраётган эди.

Норозилик митинглари ортидан президент Нурсултон Назарбоев 5 май куни мазкур қонунга 2017 йилгача мораторий эълон қилган эди. Аммо фаоллар бу қонун бекор қилинишини талаб этмоқдалар.

XS
SM
MD
LG