Линклар

logo-print

Москвада 18 май куни банкка ҳужум қилган шахс полиция махсус отряди снайпери томонидан отиб ўлдирилди.

Москва полициясининг билдиришича, чоршанба куни кечқурун Москванинг Первомайск кўчасидаги банкка қуролли ҳужум бўлган ва ҳужумчи банкнинг бир неча ходимини гаровга олган.

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимларига ҳужумчи унга 4,5 миллион рубль ва 13 минг евро миқдорда пул кераклигини, агар бу талаб бажарилмаса гаровдагиларга қўшиб ўзини портлатиб юборишини билдирган.

Ҳужумчи қўлбола портловчи мосламани портлатишга ҳаракат қилаётган пайтда отиб ўлдирилган.

Гаровдагиларга зиён етмагани ва уларнинг саломатлиги яхши экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG