Линклар

logo-print

Антибиотикларга чидамлилик оқибатида йилига ўнлаб миллион одам ўлиши мумкин


Ғарбда ишлаб чиқарилаëтган антибиотикларга улардан кераксиз ҳолларда фойдаланиш оқибатида антибиотикларга чидамлилик пайдо бўлиши ҳақидаги огоҳлантирув илова қилинади.

Ғарбда ишлаб чиқарилаëтган антибиотикларга улардан кераксиз ҳолларда фойдаланиш оқибатида антибиотикларга чидамлилик пайдо бўлиши ҳақидаги огоҳлантирув илова қилинади.

Британия ҳукумати томонидан буюрилган махсус тадқиқот хулосасига кўра¸ агар зудлик билан ҳаракат қилинмаса¸ 2050 йилга бориб антибиотикларга чидамлилик оқибатида йилига ўнлаб миллион одам оддий инфекциядан қирилиб кетиши мумкин.

Бугун эълон қилинган илмий хулосаларда айтилишича¸ инфекцияларнинг мавжуд антибиотикларга чидамлилиги кучайиб бораëтганбир вазиятда арзимаган жароҳат ва кенг тарқалган инфекциялар ўлим билан тугайдиган бўлиб қолади.

Антибиотикларга чидамлиликни тўхтатиш учун таклиф қилинган илмий режа¸ янги антибиотиклар авлодини яратиш¸ улардан фойдаланишда ўзига хос инқилоб ясаш ва одамларни бу таҳдиддан огоҳлантиришга қаратилган кенг кўламли маърифий кампаниялар учун миллиардлаб доллар инвестиция ажратишни кўзда тутади.

Тавсиялар орасида камбағал давлатларда инфекциялар ëйилишини тўхтатиш учун одамларнинг тоза сув¸ ва тозароқ касалхоналарга эга бўлиш имконини ошириш¸ қишлоқ хўжалигида антибиотиклардан фойдаланишни чеклаш ва фармацевтика ширкатларига ҳар бир кашф этилган янги антибиотик учун 1-1¸5 миллиард доллар пул бериш ҳам бор.

XS
SM
MD
LG