Линклар

ШҲТ миллий мувофиқлаштирувчилари Тошкентда учрашади


ШҲТ Уфа саммити иштирокчилари.

ШҲТ Уфа саммити иштирокчилари.

20-22 май кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича¸ мажлисда ШҲТга аъзо давлат расмийлариТошкент саммитига тайëргарлик вазиятини муҳокама қилади.

Хитой¸ Россия¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо ШҲТда Афғонистон¸ Беларус¸ Эрон¸ Мўғулистон кузатувчи мақомига эга. Туркия¸ Шри Ланка¸ Озарбайжон¸ Арманистон¸ Камбоджа ва Непал ташкилотнинг мулоқот шериклари ҳисобланади.

2015 йил июлида Уфада бўлиб ўтган сўнгги саммитда Ҳиндистон ва Покистонни Ўзбекистон раислиги даврида таашкилотга расман аъзо қилиш бўйича келишувга эришилган.

ШҲТ саммити 23-24 июнь кунлари ўтказилади ва Озодликка маълум бўлишича¸ саммитга ҳозирлик доирасида ҳозирданоқ Тошкентда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.

XS
SM
MD
LG