Линклар

Москва суди “Доцент”ни ўғирлаган ўзбек муҳожирларини қамоққа ҳукм қилди


“Омадли жентльменлар” фильмида “Доцент” образини яратган Евгений Леоновга қўйилган бронза ҳайкалини ўғирлаган ўзбеклар уни арралаб¸ металлоломга топширган.

“Омадли жентльменлар” фильмида “Доцент” образини яратган Евгений Леоновга қўйилган бронза ҳайкалини ўғирлаган ўзбеклар уни арралаб¸ металлоломга топширган.

Москва шаҳар Никулинск суди “Омадли жентльменлар” фильмида “Доцент” образини яратган Евгений Леоновга қўйилган бронза ҳайкалини ўғирланганликда айбланган 7 нафар ўзбекистонлик устидан ҳукм чиқарди.

Россия Федерацияси Бош прокуратураси тарқатган хабарга кўра¸ судланганлардан олти нафарига 2 йилу 6 ойлик¸ биттасига эса¸ бир йилу беш ойлик қамоқ жазоси берилган.

Аввалроқ Москва прокуратураси “Доцент” ҳайкалини ўғирлаб, металлоломга сотган етти нафар Ўзбекистон фуқаросига 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши ва 1 миллион рубллик жарима солинишини сўраган эди.

Расмий айбловга кўра¸ 21 дан 27 ёшгача бўлган Абдуҳалим Рафиев, Беҳзод Тўраев, Фазлиддин Шерматов, Усмонжон Умаров, Сардор Рафиқалиев, Асқарбек Абдуҳалилов ва Бекзод Тўйчибоевлар Евгений Леоновга қўйилган бронза ҳайкалини “Мосфильм” биқинида жойлашган “Юлдузлар аллеяси”дан тунда ўғирлаб кетган.

XS
SM
MD
LG