Линклар

Ўзбеклар дунëда энг кўп чой ичадиган халқ бўлиб чиқди


Ўзбекистон дунë чойхўрлари рейтингида биринчи.

Ўзбекистон дунë чойхўрлари рейтингида биринчи.

Euromonitor тадқиқот маркази ўтказган таҳлил хулосасига кўра¸ Ўзбекистон дунëда чой энг кўп ичиладиган мамлакат ва ўзбекистонликларнинг 99¸6 фоизи иссиқ ичимликлар ичида чойни биринчи ўринга қўяди.

Дунë бўйлаб қаҳва ва чой ичувчилар нисбатини аниқлаш¸ қайси бозорнинг кенгайиб бораëтганни ўрганишга бағишланган тадқиқотда Ўзбекистон чой ичиш бўйича биринчи¸ қаҳвахўрлик бўйича эса¸ охирги ўринни эгаллади.

Чой ичиш бўйича биринчи ўнликка Ўзбекистондан кейин Кения(99¸2)¸ Озарбайжон(99¸1%)¸ Покистон(99%)¸ Хитой(98.9%)¸ Миср(98¸5%)¸ Марокаш(96¸1%)¸ Қозоғистон(95¸6%)¸ Нигерия(95¸4%) ва Ҳиндистон (89%) кирди.

Қаҳва ичиш бўйича Жанубий Америка мамлакатлари етакчилик қилди ва биринчи бешликка Гватемала (99¸6%)¸ Доминикан Республикаси(99¸5%)¸ Бразилия(97¸4%)¸ Эквадор(97¸4%)ва Коста Рика(96¸9) кирди.

Тадқиқот муаллифларига кўра¸ Осиë қитъаси умумиятла чой ичиш бўйича пешқадам ва чойхўрлик секин-аста Лотин Америкасига ҳам кириб бормоқда.

Айни пайтда¸ ҳисобот хулосасига кўра¸ дунë аҳолисининг кўпчилиги чойдан кўра қаҳва ичишни маъқул кўради.

XS
SM
MD
LG