Линклар

Тожикистонда яна беш имом диний экстремизмда айбланди


Тожикистонда ишидчиликда айбланиб қамалаëтган намозхонлар сони ошиб бормоқда.

Тожикистонда ишидчиликда айбланиб қамалаëтган намозхонлар сони ошиб бормоқда.

Тожикистон расмийларига кўра¸ мамлакат шимолидаги бешта масжид имоми экстремистик ғояларни тарқатиш¸ хусусан¸ хориждаги исломий жангарилар сафига одам ëллашда айбланиб¸ қамоққа олинган.

Конибодом диний ишлар бўлими раҳбари Ҳасан Бобошукуровга кўра¸ ўтган ҳафта қамоққа олинган имомлар қишлоқ масжидларида намозхонларга шу мазмунда ваъз қилиб келган.

Тожик ҳуқуқ тизимлари расмийсининг Озодликка билдиришича¸ айни имомлар ëш йигитларни хориждаги жиҳодий гуруҳлар сафига қўшилишга ҳам даъват қилган.

Айтилишича¸ бу имомлар Конибодомдаўтган ой қамоққа олинган уч имом билан яқинлиги боис¸ ҳуқуқ тизимлари назарига тушган.

Жорий йилнинг тўрт ойи давомида шимолий Сўғд вилоятининг Конибодом ва бошқа туманларида жами 15 нафар имом айни айблар билан қамоққа олинди.

Душанбе расмийларига кўра¸ ўтган йиллар давомида Сурия ва Ироқдаги жиҳодий гуруҳлар сафига қўшилган тожикистонликлар сони 1000 дан ошган.

XS
SM
MD
LG