Линклар

Ўртаер денгизи устида ғойиб бўлган EgyptAir учоғини қидириш ишлари давом этмоқда


Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

Бортида 66 йўловчи билан 19 май куни Ўртаер денгизи устида радарлардан ғойиб бўлган EgyptAir ширкатига қарашли учоқни қидириш тун бўйи давом этди.

Париждан Қоҳирага учган Airbus A320 учоғининг йўқолишига террор хуружи сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ Греция расмийлари сув юзида қалқиб юрган матоҳ ва қутқарув камзуллари топилганини маълум қилганлар, Миср авиаширкати вице-президенти ҳам учоқ парчалари топилганини билдирганди. Бироқ 19 май оқшомида EgyptAir вице-президенти Аҳмад Адел CNN телеканалига топилган парчалар уларнинг учоғига тегишли бўлмаганини, йўқолган учоқни қидириш ишлари давом этаётганини маълум қилди.

Йўқолган учоқ ичидаги йўловчиларнинг 30 нафари мисрлик, 15 нафари франциялик, яна 11 нафари бошқа мамлакатлар фуқаролари бўлгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG