Линклар

Қирғизистон Оролни қутқариш халқаро жамғармасидан чиқмоқчи


Орол денгизининг 2014 йил августигача бўлган ҳолати.

Орол денгизининг 2014 йил августигача бўлган ҳолати.

Қирғизистон Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва унинг органлари фаолиятидаги иштирокини музлатиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Динара Кемелова 18 май куни Брюсселда ўтган юқори даражадаги Европа Иттифоқи-Марказий Осиё диалоги мажлисида маълум қилди.

Қирғизистонлик дипломат минтақавий ҳамкорлик доирасида Марказий Осиёдаги сув-энергетика ҳамкорлиги муаммоларига, хусусан, минтақадаги айрим мамлакатларнинг сувдан фойдаланиш жиҳатлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олмаётган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси фаолиятига эътибор қаратган.Кемеловага кўра, Оролни қутқариш халқаро жамғармасини ислоҳ қилиш бўйича Қирғизистон томонидан бир неча бор ўртага ташланган таклифлар амалга оширилмаган.

Қирғиз дипломати жамғармада тўла ислоҳот амалга оширилмагунича Қирғизистон бу ташкилотда иштирокини қайта тиклашни ўйламаслигини ҳам қўшимча қилган.

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Марказий Осиёдаги беш мамлакат – Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон томонидан таъсис этилган.

XS
SM
MD
LG