Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:45

Қашқадарёлик тиллафуруш аёл уйида ўлдириб кетилди


Қашқадарёда уйи тўнаб, сўнг ўлдириб кетилган аёл вилоятдаги энг олғир тиллафурушлардан бўлган. Хусусий ташкилотларда ҳомиладор аёллар ишга қабул қилинмаяпти. Қорақалпоғистонда буханка нон вазнидан уриб қолиш ҳолати қайд этилди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.

Тиллафурушнинг қотиллари қамалди

Қашқадарёлик тиллафуруш аёл ўз уйида тўнаб, сўнг ўлдириб кетилди

(“Ҳуқуқ”, 19 май). Қашқадарё вилояти прокурори ёрдамчиси Лутфия Бозоровага кўра, у бозордаги энг олғир тиллафурушлардан бири бўлган. Исми ошкор этилмаган икки йигит тиллафурушнинг олдига дастлаб харидор қиёфасида келиб, қанча тилла буюмлари борлигини билиб олган. Кейинроқ эса тунда унинг уйига бостириб кириб, қотиллик ва ўғриликка қўл уришган. Жиноий ишга оид бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган. Қотиллар суд ҳукми билан қилмишига яраша жазолангани хабар қилинган.

Хусусий ташкилотларда ҳомиладор аёллар ишга қабул қилинмаяпти

Айрим хусусий ташкилотларда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлашдан бош тортиш, ёш болали ёки ҳомиладор аёлларни ишга қабул қилишдан бош тортиш ҳолатлари кузатилмоқда (“Оила даврасида”, 19 май). Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши юридик бўлими мудири Диёрбек Кимсановга кўра, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини иш берувчи тўлаши шарт. Шунингдек, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларни ишга қабул қилмаслик жиноий жавобгарликка олиб келади. Бу каби муаммолар юзасидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этиш тавсия қилинган.

Қорақалпоғистонда буханка нон вазнидан уриб қолиш ҳолати қайд этилди

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида буханка нон вазнидан уриб қолиш ҳолати қайд этилди (“Истеъмолчи”, 18 май). “Шаффоф-

Хўжайли” хусусий корхонаси 500 гр. дея кўрсатилган қолипли нонни 425 гр.дан ишлаб чиқариб келган. Қайд этилишича, корхонага нисбатан иш қўзғатилган ва келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан мажбурий кўрсатма берилган.

XS
SM
MD
LG