Линклар

Ўртаер денгизида ғойиб бўлган EgyptAir учоғининг қолдиқлари топилди


Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

Бугун Ўртаер денгизининг Александриядан 290 километр шимолдаги қисмидан 19 май куни ғойиб бўлган EgyptAir ширкатига қарашли учоққа тегишли экани тахмин қилинаётган қолдиқлар топилди.

Бу ҳақда хабар қилган Миср ҳарбийларига кўра, самолёт қолдиқлари билан бирга йўловчиларнинг шахсий буюмлари ҳам топилган.

Ҳозирда самолётнинг қора қутисини қидириш ишлари давом этаяпти.

Аввалроқ самолёт қолдиқлари топилгани ҳақидаги бошқа бир хабар тасдиқланмади.

Бортида 66 йўловчи билан Париждан Қоҳирага учаётган EgyptAir ширкатига қарашли A320 учоғи пайшанба куни эрталаб, ҳавога кўтарилганидан бироз ўтиб ғойиб бўлди.

Йўқолган учоқ ичидаги йўловчиларнинг 30 нафари мисрлик, 15 нафари франциялик, яна 11 нафари бошқа мамлакатлар фуқаролари бўлгани айтилмоқда.

Airbus A320 учоғининг йўқолишига террор хуружи сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG