Линклар

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида ўзбек-қирғиз чегарасини бузганлик айби билан тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

CA-NEWS агентлигининг Қирғизистон Давлат чегара хизматига таяниб берган маълумотига кўра, ўзбекистонликлар 18 май куни Боткен вилоятининг Қадамжой тумани Уч-Қўрғон қишлоғи ҳудудида ушланган.

Қўлга олинган ўзбекистонликлар ўзбек-қирғиз чегарасини бузиб, айланма йўллар орқали Қирғизистонга ўтгани аниқланган. Улар Қирғизистонга ишлаб пул топиш мақсадида ўтганликларини айтишган.

XS
SM
MD
LG