Линклар

НАТО Шарқий Европага 3500 ҳарбийни жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазири Филип Хэммонд маълум қилди. Бу тадбир Россияга нисбатан агрессияга эга эмаслигини таъкидлаган Хэммондга кўра, ҳарбийлар тўрт ёки беш батальондан иборат бўлади.

Расмий хабарга кўра, Россия билан чегара ҳудудларга жойлаштириладиган ҳарбийлар учун АҚШдан 2та батальон, Буюк Британия ва Германиядан биттадан батальон ажратилади. Тўртинчи батальон Дания, Испания, Италия ва Ҳолландия ҳарбийларидан иборат бўлиши кутилмоқда.

Бу иш, Россия Қрим аннексияси ва Украина шарқидаги айирмачиларга дастак каби тажовузкор хатти-ҳаракатларни содир этган тақдирда, Шарқий Европадаги НАТОга аъзо мамлакатларни “ўз ҳолига ташлаб қўйилмаслиги” юзасидан хотиржам қилиш учун амалга оширилаётгани айтилмоқда.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 19 май куни Брюсселдаги учрашувда НАТО ўзининг шарқий флангида ишончли мудофаа позициясини қураётганини билдирди. У альянсга аъзо давлатларни мудофаа харажатларини кўпайтириш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди.

XS
SM
MD
LG