Линклар

АҚШ Украина бўҳронидан азият чекаётганлар учун ушбу мамлакат шарқидаги аҳоли учун 28 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағдаги инсонпарварлик ёрдами ажратилишини эълон қилди.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабарида айтилади.

Айни пайтда Киевда бўлган АҚШ Давлат котибининг қочқинлар ва миграция масалалари бўйича ўринбосарининг ёрдамчиси Нэнси Иззо Джексон ва АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) расмийси Роберт Женкинс буни маълум қилишди.

Расмийларга кўра, инсонпарварлик ёрдами орқали Қрим аннексияси ва Россия агрессиясидан азият чекаётган минглаб одамларга кўмак бериш режаланган.

БМТ маълумотига кўра, Украинада 3,1 миллиондан зиёд одам, жумладан, болалар, ногиронлар, қариялар озиқ-овқат, сув, турар-жой, тиббий хизматдан маҳрум ҳолда қолаяпти.

XS
SM
MD
LG