Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:21

Оқ Уй олдида отишма. Гумонланувчи қўлга олинди


Вашингтонда Оқ Уй олдида отишма рўй берди. Махфий хизмат ходимлари жума куни Оқ Уй олдида қурол кўтарган эркакка қарата ўт очганини маълум қилди ҳуқуқ тартибот илдораларидаги манба.

Қуролланган эркак қорин қисмига отилгани айтилмоқда. Воқедан хабардор икки манбанинг билдиришича, яраланган гумонланувчи ҳибсга олинган.

Ҳодиса рўй берган пайтда АҚШ Президенти Барак Обама Оқ Уйда бўлмаган. Президент расмий резиденциясида бўлган вице президент Жо Байден хавсизлиги таъминланган. Оқ Уйда жорий этилган фавқулодда вазият маҳаллий вақт билан соат 16.00да бекор қилинди.

Махфий хизмат ходимлари тарафидан яраланган гумонланувчи маҳаллий касалхонага олиб кетилгани хабар қилинмоқда. Воқеа содир бўлган жойдан унга қарашли автомобиль аниқланган.

АҚШ пойтахти полицияси жума кунги отишма Оқ Уйга бевосита яқин ҳудудда рўй берганини билдирди.

XS
SM
MD
LG