Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:54

Жанубий Корея бош вазири Тошкентда Ўзбекистон Меҳнат вазири билан учрашди


Жанубий Корея бош вазири Хван Гё Ан Ўзбекистонга сафар қилмоқда.

Жаноб Хван Гё Ан бугун Тошкентда Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов учрашган.

Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар аҳоли бандлиги соҳасида икки мамлакат ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилган.

Ҳозирда ўн минглаб ўзбекистонлик Жанубий Кореяда ишламоқда.

Ташриф доирасида Хван Гё Ан Қорақалпоғистондаги Устюрт газ-кимё мажмуасининг қурилиши тугалланиши ҳамда Тошкентда Корея маданияти ва санъати уйи барпо этилишининг бошланиши маросимларида иштирок этади.

XS
SM
MD
LG