Линклар

logo-print

EgyptAir ширкатининг Airbus A320 учоғи қулашидан бир неча дақиқа олдин учоқ салонида тутун детектори ишлаб кетган.

Бу ҳақда Aviation Herald нашри учоқлар билан алоқа тизимларига масъул ACARS ташкилоти расмийларига таяниб хабар қилди.

ACARS эспертларига кўра, тутун детектори олдинига учоқ ҳожатхонасида ишлаб кетган, бир неча дақиқа ўтиб учоқ билан алоқа узилган.

Ўртаер денгизида пайшанба куни йўқолган Airbus A320 йўловчи учоғининг синиқлари, айрим йўловчиларнинг жасадлари ва юклари топилган.

Ҳозирда топилган учоқ синиқлари ўрганилмоқда. Бу ҳақда Греция ҳукумати расмийлари маълум қилди.

Учоқнинг иккита ўриндиқи ва одам жасадлари Мисрнинг Александрия шаҳридан 290 километр узоқликда топилган.

Париждан Қоҳирага учган Airbus A320 учоғи пайшанба куни радар экранларидан ғойиб бўлган эди.

Учоқ бортида жами 66 одам бўлган. Учоқ террор ҳужумига учрагани таҳмин қилинмоқда.

Ҳозирга қадар ҳеч бир жиҳодчи гуруҳ учоқ ҳалокатига масълуиятни зиммасига олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG