Линклар

logo-print

Австралия, Янги Зелландия ва Малайзиядаги бир қанча оила MH17 рейси учоғи Донбас осмонида ҳалокатга учраши юзасидан Европа инсон ҳуқуқлари судига арз қилди.

Арзонмада асосий жавобгар шахс сифатида Россия президенти Владимир Путин номи келтирилган. Бу ҳақда LHD Lawyers адвкатлик ширкати маълум қилди.

Арзчилар Владимир Путиндан учоқ ҳалоаатида ҳар бир ўлган қариндоши учун 10 миллион АҚШ доллари миқдорида товон пули талаб этмоқда.

2014 йилнинг 17 июлида Malaysia Airlines ширкатининг Амстердамдан Куала-Лумпурга учган Boeing 777 учоғи Украина шарқида қулаганди. Учоқ бортидаги уч юзга яқин одамнинг барчаси ҳалок бўлганди.

Холландиялик экспертлар учоқ Россияда ишлаб чиқарилган "Бук" зенит ракетаси билан уриб туширилган, деган хулосани берганди.

XS
SM
MD
LG