Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:16

Тожикистонликлар президент Раҳмон қудратини мустаҳкамлаш учун овоз берди


Имомали Раҳмон Тожикистонни деярли чорак асрдан буён идора этиб келади
Имомали Раҳмон Тожикистонни деярли чорак асрдан буён идора этиб келади

Тожикистон бўйлаб мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди.

Тожикистон Марказий Сайлов Комиссиясининг бошлиғи Бахтиёр Худоёрзода сайлов участкалари очилишидан уч соат ўтиб, овоз берганлар сони 30 фоизни ташкил этганини айтди.

Орадан бир неча соат ўтиб, референдумда сайловчиларнинг 66 фоизи овоз бериб бўлгани эълон қилинди.

Референдумнинг дастлабки натижалари душанба куни эълон қилинади.

Конституциянинг 41 бандига ўзгартириш киритишни назарда тутган референдум президент Имомали Раҳмон ҳокимиятини амалда янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Сайловчилар “ҳа” ёки “йўқ” дея жавоб бериш ҳуқуқига эга.

Конституциянинг алоҳида бандлари бўйича овоз бериш имконсиз.

Тожикистонда халқ президент Раҳмон қудратини мустаҳкамлаш учун овоз бермоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:15 0:00

Конституцияга киритилаётган энг муҳим ўзгаришлар жумласига Раҳмон президентлик муддатидаги чекловни олиб ташлаш, президент бўлиш учун белгиланган ёшни озайтириш ва диний эътиқодга асосланган сиёсий партияларни тузишни тақиқлаш киради.

Президент муддатидаги чекловни олиб ташлашга оид конституциявий банд фақат Имомали Раҳмонга тааллуқлидир.

Бу бандга мувофиқ, Имомали Раҳмон истаганича президент бўлади ва унинг оиласи ҳеч қачон жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Имомали Раҳмон Тожикистонни деярли чорак асрдан буён идора этиб келади.

Танқидчиларга кўра, Раҳмон охирги йилларда диний эркинликлар, фуқаровий жамият ва сиёсий турфафикрликка нисбатан тобора тоқатсиз бўлиб бораётир.

Референдумда шунингдек сайловчилардан президент бўлиш учун белгиланган ёшни 35 дан 30га тушириш сўралган.

Бу ўзгариш Имомали Раҳмоннинг 29 яшар ўғли Рустам Раҳмонга отасининг ўрнига эртароқ қудратга келиш имконини беради.

Бундан ташқари референдумда динга асосланган партияларни тузишни тақиқлаш ҳам таклиф қилинган.

Айни пайтда Тожикистонда ўтган йили фаолияти тақиқланган Тожикистон Ислом Уйғониш Партиясининг етакчи фаоллари устидан маҳкама иши давом этмоқда.

Ҳукумат “террорчи”, дея эълон қилгунига қадар, Тожикистон Ислом Уйғониш Партияси кўпчилик томонидан мўътадил партия сифатида кўриларди.

Тожикистонда сўнгги бор референдум 2003 йилда ўтказилган ва унда президентлик муддати узайтирилган эди.

1999 йилда ўтказилган референдумда эса диний сиёсий партиялар фаолиятига изн берилганди.

XS
SM
MD
LG