Линклар

АҚШ ҳаво ҳужумида Толибон раҳбари "ўлдирилган бўлиши мумкин"


Толибон раҳбари Мулло Ахтар Мансур

Толибон раҳбари Мулло Ахтар Мансур

Пентагон Толибон раҳбари Мулло Ахтар Мансурга қарши ҳаво ҳужуми уюштирганини эълон қилди.

АҚШ мулозими эса Мансур “ўлдирилган бўлиши мумкин” деб айтди.

АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот котиби Петер Кукнинг айтишича, ҳужум Афғонистоннинг Покистон билан чегарадош овлоқ минтақасида 21 май тонгида содир этилган.

У Қўшма Штатлар ҳужум натижаларини ўрганаётганини айтди.

Аммо, расман амалиётни мубоҳиса қилиш изни бўлмаган бошқа бир АҚШ расмийсининг айтишича, Мансур ва у билан бирга машинада бўлган яна бир қуролли ҳаво ҳужумида ҳалок этилган бўлиши мумкин.

АҚШ мулозими ҳужум пилотсиз учоқ томонидан жануби-ғарбий Аҳмад Вал шаҳарчасида амалга оширилганини айтди.

Толибоннинг қатор қўмондонлари ушбу хабарни асоссиз, дея рад этганлар.

Таҳлилчиларга кўра, агар Толибон раҳбари, Мулло Ахтар Мансурнинг ўлими тасдиқланса, Толибон ва Афғонистон ҳукумати ўртасидаги тинчлик музокараларига таъсир кўрсатиши мумкин.

XS
SM
MD
LG