Линклар

Тожикистон бўйлаб мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтмоқда.

Конституциянинг 41 бандига ўзгартириш киритишни назарда тутган референдум президент Имомали Раҳмон ҳокимиятини амалда янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Сайловчилар “ҳа” ёки “йўқ” дея жавоб бериш ҳуқуқига эга.

Конституциянинг алоҳида бандлари бўйича овоз бериш имконсиз.

Тожикистон Марказий Сайлов Комиссиясининг бошлиғи Бахтиёр Худоёрзода сайлов участкалари очилишидан уч соат ўтиб, овоз берганлар сони 30 фоизни ташкил этганини айтди.

Конституцияга киритилаётган энг муҳим ўзгаришлар жумласига Раҳмон президентлик муддатидаги чекловни олиб ташлаш, президент бўлиш учун белгиланган ёшни озайтириш ва диний эътиқодга асосланган сиёсий партияларни тузишни тақиқлаш киради.

XS
SM
MD
LG