Линклар

ЎзА агентлиги хабар беришича, 21 май куни Сурғил кони негизида барпо этилган Устюрт газ-кимё мажмуаси ишга туширилди.

Мажмуани Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея бош вазири Хван Гё Ан очиб берди.

Умумий қиймати 4 миллиард долларлик кимё-газ мажумаси лойиҳасининг амалга оширилиши йилига 4,5 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлаш имконини беради.

Қайта ишланган газдан Устюрт мажмуасида 3,7 миллиард куб метр газ, 387 минг тонна полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен, 102 минг тонна пиролиз дистилляти ва бошқа қимматбаҳо маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

XS
SM
MD
LG