Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:02

Тожикистонда конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди


Тожикистон конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича умумхалқ референдуми ўтказилган деб ҳисобланди, дея эълон қилди Тожикистон Марказий сайлов комиссияси.

Унга кўра, маҳаллий вақт билан соат 12 да 2 миллион 933 минг 812 киши ёки жами сайловчиларнинг 66 фоизи овоз бериб бўлган.

Референдумнинг дастлабки натижалари душанба куни эълон қилинади.

Конституциянинг 41 бандига ўзгартириш киритишни назарда тутган референдум президент Имомали Раҳмон ҳокимиятини амалда янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Сайловчилар “ҳа” ёки “йўқ” дея жавоб бериш ҳуқуқига эга.

Конституциянинг алоҳида бандлари бўйича овоз бериш имконсиз.

Конституцияга киритилаётган энг муҳим ўзгаришлар жумласига Раҳмон президентлик муддатидаги чекловни олиб ташлаш, президент бўлиш учун белгиланган ёшни озайтириш ва диний эътиқодга асосланган сиёсий партияларни тузишни тақиқлаш киради.

XS
SM
MD
LG