Линклар

Ўзбекистон ва Корея раҳбарлари Устюрт комплекси ишга туширилишини муҳокама қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 20 май куни Оқсаройда Корея бош вазири Хван Гё Анни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, томонлар нефть ва кимё соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, лойиҳавий қиймати 4 миллиард доллар бўлган Устюрт газ-кимё комплекси ишга туширилганини муҳокама қилган.

Расмий манбаларнинг билдиришича, Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси ўтган йилда 1 миллиард 700 миллион долларни ташкил қилган. Кореянинг Ўзбекистон иқтисодиётига ётқизган сармоялари миқдори эса 7 миллиард доллардан ошиб кетган.

Ташриф доирасида Хван Гё Ан Қорақалпоғистондаги Устюрт газ-кимё мажмуасининг қурилиши тугалланиши ҳамда Тошкентда Корея маданияти ва санъати уйи барпо этилишининг бошланиши маросимларида иштирок этди.

XS
SM
MD
LG