Линклар

logo-print

Туркия янги ҳукуматини шакллантириш Бинали Йилдиримга топширилди


Бинали Йилдирим.

Бинали Йилдирим.

Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон ҳукумрон Адолат ва тараққиёт партияси лидери Бинали Йилдиримга мамлакат янги ҳукуматини шакллантириш тўғрисида кўрсатма берди.

Йилдирим якшанба куни ўтган қурултойда партия раислигига сайланган эди.

60 ёшли Йилдирим Эрдўғоннинг асосий иттифоқчиларидан бири ҳисобланади. У президент ваколатларини кучайтирилиши тарафдоридир.

Бинали Йилдирим Туркия бош вазири, Адолат ва тараққиёт партияси раиси Ахмад Довутўғи президент Эрдўғон билан сиёсий келишмовчилик ортидан истеъфо бергани ортидан ҳокимиятга келди.

XS
SM
MD
LG