Линклар

logo-print

Барак Обама Осиё сафарини бошлади


Барак Обама президент самолётига чиқмоқда.

Барак Обама президент самолётига чиқмоқда.

Президент Барак Обама Осиёга бир ҳафталик расмий сафарини Вьетнамдан бошлади.

Обама Вьетнамда ҳукумат расмийлари билан музокаралар ўткизганидан сўнг Вашингтон ва Ханой ҳамкорлиги тўғрисида нутқ сўзлаши кутилмоқда. Обама Вьетнамда уч кун бўлиб, тадбиркорлар ва фуқаролик жамияти фаоллари билан ҳам учрашади.

Вьетнамдан сўнг АҚШ президенти Японияга боради ҳамда Катта еттилик саммитида иштирок этади.

Японияда Обама Хиросима шаҳрини зиёрат қилади.

Обама 1945 йилда АҚШ Хиросима ва Нагасакига атом бомбаси ташлаганидан бери бу шаҳарни зиёрат қилган Американинг биринчи президенти бўлади.

ОҚ Уйнинг билдириишча, президент Хиросимани зиёрат қилиш пайтида атом бомбаси ташлангани учун узр сўрамайди.

XS
SM
MD
LG