Линклар

logo-print

Ироқ армияси Фаллужани "Исломий давлат"дан озод қилиш амалиётини бошлади


Ироқ ҳарбийлари Фаллужа шаҳри яқинидаги жанггоҳда.

Ироқ ҳарбийлари Фаллужа шаҳри яқинидаги жанггоҳда.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абодий Фаллужа шаҳрини “Исломий давлат” гуруҳидан озод қилиш бўйича ҳарбий амалиётлар бошланганини маълум қилди.

22 май куни кечқурун Ироқ телеканалларида қилган чиқишида Абодий ҳукумат кучлари “Исломий давлат” гуруҳи устидан "буюк ғалабага яқинлашаётгани"ни таъкидлади.

Абодий Ироқ армияси ҳарбий амалиётлари бошланиши муносабати билан фаллужаликларни шаҳарни тарк этишга чақирди.

Фаллужа шаҳри пойтахт Бағдоддан 65 километр ғарбда жойлашган. “Исломий давлат” Фаллужани 2014 йилда эгаллаб олган эди.

Ўз чиқишида Абодий Ироқ армияси "Исломий давлат" устидан бир қатор ғалабаларга эришганини, жумладан, Анбар вилоятидаги Рутба шаҳри ҳам жанггарилардан тозаланганини маълум қилди.

Айни пайтда “Исломий давлат” гуруҳи Ироқ шимолидаги катта ҳудудни, жумладан, мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Мосулни назорат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG