Линклар

logo-print

Россия ташқи ишлар вазири Тошкентда президент Каримов билан учрашади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Бугун Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Тошкентга ташриф буюриши кутилмоқда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, ташриф чоғида Лавров президент Ислом Каримов билан учрашади, ҳамда Тошкентда ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари йиғинида иштирок этади.

Душанба куни Тошкентда бошланаётган ШҲТ йиғинда Ўзбекистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Қирғизистон ва Қозоғистон дипломатик идоралари раҳбарларидан ташқари, ташкилот бош котиби Рашид Алимов ва ШҲТ қошидаги минтақавий аксил-террор тузилма ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоев қатнашади.

Келаси ойда Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши йиғини ўтказилади. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида сўнгги ойларда кузатилаётган таранглик боис, президент Алмазбек Атамбаев Тошкент саммитига келмаслик билан таҳдид қилган.

XS
SM
MD
LG