Линклар

logo-print

АҚШ президенти Толибон етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади


АҚШ Президенти Барак Обама

АҚШ Президенти Барак Обама

АҚШ Президенти Барак Обама Афғонистондаги Толибон ҳаракати етакчиси Мулла Ахьар Мансур ўлдирилганини тасдиқлади ва бу ҳодисани Афғонистонда тинчлик ўрнатиш уринишлари учун “муҳим марра”, дея олқаишлади.

“Америка ва коалиция кучларига қарши ҳужумларни амалга ошириб келган, Афғонистон халқига қарши уруш эълон қилган, ҳамда Ал-Қойда каби эксремист гуруҳлар билан бир сафда бўлган ташкилот етакчисини йўқ қилдик”, дея баён қилди Обама 23 май куни.

Афғонистон расмийлари Мансур 21 май куни Покистоннинг афғон чегарасига туташ Балужистон вилоятида ўлдирилганини билдирди. Покистон Ташқи ишлар вазирлиги пилотсиз учоқлар ёрдамида амалга оширилган ҳужум мамлакат суверенитетини бузишини айтиб, уни қоралади. Қўшма Штатлар ҳужумни амалга оширишдан аввал Исломободни огоҳлантирмаганини танқид қилди вазирлик.

Мансур 2015 йилнинг июлида Толибон етакчиси этиб сайланган эди. Ундан бир неча кун аввалроқ Афғонистон ҳукумати Толибон етакчиси Мулла Муҳаммад Умар икки йил олдин Покистоннинг Карачи шаҳрида ўлганини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG