Линклар

Тошкентни ҳаёт сифати паст шаҳарлар қаторидан олиб ташлаш борасида петиция бошланди


Ўзбекистонлик фаоллар Тошкентнинг ҳаёт сифати энг ёмон бўлган шаҳарлар қаторидан олиб ташлашга чақирувчи петицияни бошлади. Causes.com интернет ресурсида ташкил қилинган петиция ушбу хабар эълон қилинган пайтда 257 имзо тўплади. Ташаббус муаллифлари камида мингта имзо тўплашга умид қилмоқда.

Ўзбекистон пойтхати 21 май куни Mercer консалтинu фирмаси эълон қилган Ҳаёт Сифати Индекси (Quality of Living Index) рейтингига кўра ҳаёт сифати энг паст бўлган шаҳарлардан бири деб топилди.

Тошкент шаъни ҳимоясига чиққан фаоллар гуруҳига Тошкентдаги Инха Университети ректори Шуҳрат Шерматов етакчилик қилмоқда.

“Тошкент хорижий меҳмонлар учун дунёдаги энг хавфсиз шаҳарлардан биридир. Лекин уларнинг кўпчилиги бу шаҳарнинг хавфсизлиги тўғрисида нохолис фикрларга тўқнаш келади ва бунинг асосий сабаби Mercer ва Independent нашри эълон қилгани каби турли рейтингларлардир. Улар холис текширув ўтказмасдан салбий хабарларни тарқатишга ҳаракат қилмоқда”, дея эътироз билдирди Шерматов.

Мазкур петиция остида қолдирилган шарҳлар муаллифларининг айримлари бу фикрларга қўшилмаслигини айтиб, гап хавфсизлик эмас, ҳаёт сифатининг даражаси ҳақида кетаётгани ёзишди. Шарҳлардан бирида масалан, “минглаб ўзбекистонликлар прописка тизими сабабли Тошкентга келиб яшай олмайди Улар жиноятчи ёки иккинчи даражали фуқаролар каби шаҳардан ҳайдаб чиқарилади ва мунтазам таъқиб қилинади. Бу ғирт шармандалик”, дея фикр билдирилади.

XS
SM
MD
LG