Линклар

Суриялик фаолларнинг билдиришича, президент Башар Ассад режими назоратидаги иккита ҳудудда амалга оширилган қатор ҳужумлар оқибатида 100дан ошиқ одам ҳалок бўлган.

23 май кунги ҳужумлар учун масъулиятни “Исломий давлат” эксртемист гуруҳи ўз зиммасига олди.

Қароргоҳи Британияда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси портлашларнинг учтаси Ўрта денгиз соҳилидаги Тартус шаҳрида рўй берганини билдирди. Бу шаҳарда Россия ҳарбий флотига қарашли кичик база жойлашган.

Яна тўртта портлаш 60 километр шимолроқдаги Жаблеҳ шаҳрида содир бўлди. жами еттита портлашнинг бир нечтаси худкуш бомбачилар тарафидан амалга оширилди.

Давлатга қарашли SANA агентлигига кўра, портлашлардан бири Тартус шаҳридаги автовокзалда рўй берган. Жеблеҳда эса бир нечта иншоот, жумладан касалхона нишонга олинган.

Иккала шаҳар Сурияда 2011 йил март ойидан бери давом этаётган фуқаролар урушидан нисбатан иҳоталанган эди. Москва бомба ҳужумлари борасида хавотир билдирди. Февраль ойида АҚШ ва Россия воситачилигида урушаётган томонлар ўртасида сулҳга эришилган эди. Беш йил ичида Сурия урушида камида 270 минг одам ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG