Линклар

Рим папаси Ал-Азҳар масжиди имоми билан учрашди


Рим папаси Франциск Ал-Азҳар масжиди имоми Аҳмад ат-Тоййиб билан, Ватикан, 2016 йил 23 майи.

Рим папаси Франциск Ал-Азҳар масжиди имоми Аҳмад ат-Тоййиб билан, Ватикан, 2016 йил 23 майи.

Ватикан тарихда биринчи марта Рим католик черкови ва сунний мусулмон лидерларидан бирининг учрашув жойига айланди. Кеча бу ерда Рим папаси Франциск Қоҳирадаги Ал-Азҳар масжиди имоми Аҳмад ат-Тоййиб билан учрашди, дея хабар қилади Франс-пресс агентлиги.

Католик черкови ва Ал-Азҳар масжиди ўртасидаги мулоқот Рим папаси Бенедиктнинг беш йил аввалги танбеҳидан сўнг тўхтаб қолганди. Ўшанба Қоҳира бу танбеҳни “таҳқирли” деб баҳолаган.

“Бизнинг учрашувимиз бир муждадир”, деди амалдаги Рим папаси Франциск.

Ал-Азҳарнинг бу борадаги баёнотида Шайх Аҳмад ат-Тоййиб Рим папасининг таклифини “осойишталикни йўлга қўйиш уринишларини ўрганиш” учун қабул қилгани айтилган. Ватикан баёнотига кўра, “жуда самимий учрашув” ярим соатча давом этган.

XS
SM
MD
LG