Линклар

Москва полицияси ноқонуний фаолият юритган тўртта тикув цехида ишлаган 200 дан зиёд хорижлик фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда маълумот тарқатган Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳри бўйича бош бошқармаси қўлга олинганлар қайси давлатларнинг фуқаролари эканини очиқламаган.

Маълумотларга кўра, мазкур цехларда жаҳонга донғи кетган брендлар логотипи туширилган спорт кийимлари ишлаб чиқарилган. Тайёр маҳсулот улгуржи бозорларда сотилган.

Полиция босган биноларда корхона ишчилари яшашига мослаштирилган хоналар ҳам топилган.

Москва полициясига кўра, рейд чоғида 491 та тикув машинаси, трафаретлар, кийим тикиш учун лозим бўлган материаллар ҳамда машҳур брендларнинг товар белгиси туширилган 216 дона тайёр маҳсулот мусодара қилинган.

XS
SM
MD
LG