Линклар

logo-print

Суриядаги портлашларда 150 чоғли киши ҳалок бўлди


Суриялик аскар ва тартусликлар портлаш содир бўлган жойни кўздан кечирмоқда, Тартус, 2016 йил 23 майи.

Суриялик аскар ва тартусликлар портлаш содир бўлган жойни кўздан кечирмоқда, Тартус, 2016 йил 23 майи.

Суриялик фаоллар Башар Ассад режими назорати остидаги Жаблеҳ ва Тартус шаҳарларида содир этилган қатор портлашларда камида 148 киши ҳалок бўлганини айтмоқдалар.

23 май куни амалга оширилган бу террор хуружлари учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олди.

Қароргоҳи Британияда бўлган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясига кўра, Жаблеҳда 100 киши, Тартусда эса камида 48 киши ўлдирилган. Ташкилот раҳбари Рами Абдулраҳмон бу портлашлар Сурияда уруш бошланганидан бери энг талафотли ҳужумлар бўлганини айтди.

Давлатга қарашли SANA ахборот агентлиги портлаш нишони икки автобус станцияси, касалхоналар ва бошқа объектлар бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Башар Ассаднинг асосий иттифоқчиси бўлган Россия портлашлар амалга оширилган Тартусда ҳарбий-денгиз базасига ва Жаблеҳ яқинида эса ҳаво базасига эга.

Бу икки шаҳар 2011 йилдан буён давом этаётган ва 270 минг киши ҳаётига зомин бўлган Суриядаги урушдан нисбатан иҳоталанган эди. Февраль ойида АҚШ ва Россия воситачилигида урушаётган томонлар ўртасида сулҳга эришилган эди.

Тинчлик музокаралари давом эттирилиши кераклигини урғулаган Кремль бу бомбали ҳужумлар юзасидан ташвиш изҳор қилди.

Тартус ва Жаблеҳдаги ҳужумлар АҚШ томонидан ҳам кескин қораланди.

XS
SM
MD
LG