Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 23 май куни Оқсарой қароргоҳида Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.

Учрашувда Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи икки томонлама алоқаларнинг янада ривожланишида муҳим босқич бўлиши кераклиги таъкидланди, дейилади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарида.

Учрашувда июнь ойида Тошкентда ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити муҳим сиёсий воқеа бўлиши, саммит чоғида ташкилотнинг турли соҳалардаги фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган асосий қарорлар қабул қилиниши қайд этилди.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро мол айланмаси қиймати 2015 йили 4 миллиард 100 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Хитойнинг Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган сармояси ҳажми 6,5 миллиард доллардан ошади.

XS
SM
MD
LG