Линклар

Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи Ҳувайда Умарова паспортидаги маълумотга ишонилса 121 ёшда.

Ҳувайда момонинг 1999 йилда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тарафидан берилган паспортида туғилган санаси сифатида 1895 йил келтирилган.

Умарова ўзбек матбуотида тилга олинаётган навқирон ёшдаги учинчи момодир.

Бундан аввал Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги Қаландар Дўрман қишлоғининг "Манғитлар" маҳалласида истиқомат қилувчи Моможон Романованинг 119 ёшга тўлгани хабар қилинган эди.

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидаги овуллардан бирида яшаган Тўти момо Юсупова 129 ёшида вафот этган эди.

XS
SM
MD
LG