Линклар

Ўзбекистон президенти 24 май куни Оқсарой резиденциясида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.

ЎзАнинг хабар беришича, учрашув пайтида Ислом Каримов апрель ойи охирида Москвада олий даражада ўтган Ўзбекистон-Россия музокаралари натижаларини юқори баҳолаган. Томонлар Москвада президентлар Путин ва Каримов музокараларидан сўнг имзоланган шартномаларда белгиланган сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш ниятида собит эканликларини билдирганлар.

Сергей Лавров ўз сўзида Тошкентнинг ШҲТ раиси сифатидаги фаолиятини юқори баҳолаган. Лавров 23-24 май кунлари Тошкентда ўтган ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун келган эди.

XS
SM
MD
LG