Линклар

Тошкентда ШҲТ ташқи ишлар вазирлари халқаро террорчилик масаласини муҳокама қилди


ШҲТ аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Тошкент йиғини пайтида солинган тўкин дастурхон атрофида.

ШҲТ аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Тошкент йиғини пайтида солинган тўкин дастурхон атрофида.

Тошкентда ўтган ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашида вазирлар БМТнинг халқаро террорчиликка қарши кураш бўйича кенг қамроқли конвенциясини қабул қилиш тарафдори эканликларини билдирдилар. Бу ҳақда 24 май куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълумот берди.

Хабарда айтилишича, вазирлар мазкур конвенция тез орада қабул қилиниши тарафдори эканини таъкидлаган ҳолда, "конвенция халқаро террорчиликка қарши кураш ва хавфсизликни мустаҳкамлашда ҳар томонлама ҳамкорлик ривожланишига сабаб бўлувчи майдонни яратади", деб ҳисоблайдилар.

ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши БМТнинг халқаро террорчиликка қарши курашдаги аҳамиятини бундан ҳам кучайтириш тарафдорлари эканини айтганлар.

Тошкентда ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 23-24 май кунлари бўлиб ўтди. 23-24 июнь кунлари Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити ўтказилади.

XS
SM
MD
LG