Линклар

Тошкентнинг Себзорида бир вақтнинг ўзида 11 та автомашина тўқнашди


Тошкент кўчаларидан бири.

Тошкент кўчаларидан бири.

Сешанба куни Тошкентнинг Себзор кўчасидан ўтувчи кўприк устида бир вақтнинг ўзида 11 автомашина иштирокида учта авария юз берди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, авариялар 24 май куни эрталаб соат 8да содир бўлган. Биринчи ҳолатда учта, иккинчи ҳолатда олтита, учинчи ҳолатда эса иккита автомашина тўқнашиб кетган.

Бу автотўқнашувлар ўртасидаги масофа 5-10 метрни ташкил қилган. Хабарларда жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар берилмаган.

Ўтган йилнинг май ойида очилган Себзор кўпригидан эрталабки ва кечки тиғиз пайтда 15 мингта автомашина ҳаракатланиши айтилади.

XS
SM
MD
LG