Линклар

Қозоғистон Бош прокуратураси Интернетга педофиллар харитасини жойлаштирди


Қозоғистон Бош прокуратураси Интернетга судланган педофиллар харитасини жойлаштирди.

Ҳуқуқий статистика бўйича бошқарма веб сайтида айтилишича, харитани жойлаштиришдан мақсад, мазкур ҳудудларда судланган педофиллар томонидан янги жиноятларнинг содир этилишининг олдини олишдир.

Ваеб сайтдан мамлакатнинг исталган ҳудудида яшовчи одам 1991 йилдан то шу кунгача судланган педофилларга оид материалларни, жумладан, уларнинг фотосуратлари, яшаш манзили, ёши ва эътиқоди тўғрисидаги маълумотларни олиши мумкин.

21 апрель куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев педофилларни кимёвий йўл билан бичишга рухсат берувчи қонунни имзолаган эди.

XS
SM
MD
LG