Линклар

Бишкек суди президент маъмурияти собиқ раҳбарига чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди


Парламент депутати Хажимурат Коркмазов (чапда) ва Данияр Наримбаев суд жараёнида.

Парламент депутати Хажимурат Коркмазов (чапда) ва Данияр Наримбаев суд жараёнида.

Бишкек шаҳар суди сешанба куни Қирғизистон президенти маъмуриятининг собиқ раҳбари Данияр Наримбаев ва парламент депутати Хажимурат Коркмазовга нисбатан Биринчи Май туман суди чиқарган ҳукмни ўз кучида қолдирди.

Биринчи Май туман суди Наримбаевни уч йилга, Коркмазовни 18 ойга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

Данияр Наримбаев ўтган йил июлида президент маъмурияти раҳбари лавозимини эгаллаб турган пайтда қамоқда сақланаётган Бишкекнинг собиқ ҳокими Нариман Тулеев қариндошларидан юз минг доллар миқдорида пора сўраганликда айбланиб қамоққа олинган эди.

Бундан аввалроқ пардамент депутати Коркмазов юз минг доллар пора олаётган пайтда ҳибсга олинган. У тергов пайтида Наримбаев ва Тулеевнинг қариндошлари ўртасида пора олди-бердисида ўртамчилик ролини бажаргани ҳақида кўрсатма берган.

Бишкекнинг собиқ ҳокими Наримон Тулеев 2013 йилда коррупцияда айбланиб 10 йилга қамалган эди. У жорий йил 7 майида амнистия акти билан озодликка чиқарилган.

XS
SM
MD
LG