Линклар

Эрон Экспертлар ассамблеясига Жаннатий раис этиб сайланди


Оятуллҳ Аҳмад Жаннатий.

Оятуллҳ Аҳмад Жаннатий.

Эрон Экспертлар ассамблеяси консерватор Оятуллҳ Аҳмад Жаннатийни мамлакат олий руҳонийсини сайлаш ва унинг ишини назорат қилиш учун жавоб берувчи мазкур тузилма раислигига сайлади.

Ассамблеянинг 88 аъзосидан 51 нафари раисликка номзод уч киши орасидан Жаннатий учун овоз берди. Ислоҳотчи кучлардан раислик учун номзод кўрсатилган эмас.

89 ёшли Жаннатий февраль ойида ўтган парламент сайловлари арафасида юзлаган ислоҳотчиларни сайловдан четлаштирилишига муваффақ бўлган Инқилоб посбонлари кенгашини ҳам бошқаради.

Жаннатий президент Ҳасан Руҳонийнинг ашаддий танқидчиси сифатида танилган.

XS
SM
MD
LG