Линклар

Россиянинг Суриядаги 4 вертолёти ИД ҳужуми пайтида йўқ қилингани айтилмоқда


Суриядаги Ми-24 ҳарбий вертолётлари.

Суриядаги Ми-24 ҳарбий вертолётлари.

АҚШнинг суний йўлдошлардан олинган маълумотларни ўрганувчи Stratfor ширкати экспертлари Россиянинг Суриядаги ҳарбий базаларидан бири “Исломий давлат” гуруҳи ҳужумидан жиддий зарар кўрганини билдирмоқда.

Экспертларга кўра, 24 май куни қилинган ҳужумда Россиянинг Пальмира шаҳри яқинидаги Т4 авиабазасида Ми-24 русумидаги 4 вертолет йўқ қилинган. Экспертлар сунъий йўлдошдан олинган маълумотларга таянган ҳолда, жами 20та транспорт воситаси йўқ қилинган бўлиши эҳтимол, деган таҳминни айтмоқдалар.

“Исломий давлат” гуруҳи 14 май куни Россия ҳарбий базасига ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олганини, мазкур ҳужумда 4 вертолет ва 20та транспортр воситаси йўқ қилинганини маълум қилган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги эса бу маълумотни “Исломий давлат”нинг пропагандаси сифатида баҳолаб, рус ҳарбий базасига ҳужум қилингани ҳақидаги маълумотларни инкор қилган.

XS
SM
MD
LG