Линклар

Ўзбекистон ягона электрон кадастр тизимини яратиш учун Жаҳон банкидан 20 миллион доллар қарз олди


Ўзбекистон собиқ иттифоқ республикалари орасида электрон кадастр тизими яратилмаган саноқли мамлакатлардан биридир

Ўзбекистон собиқ иттифоқ республикалари орасида электрон кадастр тизими яратилмаган саноқли мамлакатлардан биридир

Жаҳон банки ягона кадастр тизимини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистонга 20 миллион АҚШ доллари ажратди.

Ўзбекистонда кўчмас мулкни рўйхатга олиш ва кадастрлаш тизимини модернизациялаш лойиҳасини амалга тадбиқ этиш учун Халқаро ривожланиш уюшмасининг 20 миллион долларлик кредитини ажратиш қарори маъқулланди.

Лойиҳа мақсади электрон ҳукумат тизими ва хизматлари доирасида кўчмас мулк маълумотлар базасидан фойдаланишни осонлаштириш ва самарасини оширишдан иборатдир, дея хабар қилди Подробно.уз нашри.

Хабарда яна айтилишича, мазкур лойиҳа Ўзбекистон иқтисодининг ўсиши ва жорий аср ўрталарига бориб жон бошига даромаднинг саноати ривожланган мамлакатлар даражасига кўтарилишига ҳисса қўшади.

Электрон кадастр тизими яратилиши қай тарзда Ўзбекистонни энг ривожланган мамлакатлар қаторига қўшиши аниқлаштирилмаган.

Ўзбекистон собиқ иттифоқ республикалари орасида электрон кадастр тизими яратилмаган саноқли мамлакатлардан биридир.

XS
SM
MD
LG