Линклар

Швейцария диктаторлар маблағини музлатиш ва юртига қайтаришни кўзда тутган қонун жорий қилмоқчи


Швейцария ҳукумати шу йил июль ойидан хорижлик диктаторларнинг Швейцария банкларида сақланаётган маблағларини ҳибсга олиш ва келган юртига қайтариш тартибини осонлаштиришни кўзда тутган янги қонун жорий этилиши ҳақида эълон қилди.

Янгитартиб расмийларга масалани халқаро ҳамкорлик механизмлари ёрдамида ҳал қилиш имкони бўлмаган тақдирда ҳам ўғирланган маблағларни музлатиш ва юртига қайтариш имконини беради.

Ҳукумат бу қадам билан мамлакатнинг коррупцияга чалинган хорижлик лидерлар учун банк жаннатига айлангани ҳақидаги тасаввурни ўзгартиришга умид қилмоқда.

Ҳозиргача Украина собиқ президенти Виктор Янукович, Тунис собиқ президенти Зайнулобиддин Бин Али ва Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак активларига нисбатан уч топшириқ бажо келтирилган. Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги вакили Янукович билан боғлиқ 70 миллион доллар, Миср даъвоси билан боғлиқ 650 миллион доллар ва Тунис иши бўйича 61 миллион доллар маблағ музлатилганини маълум қилди.

Швейцария банкларида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага қарашли эканига ишониладиган бир неча миллион доллар маблағ ҳам музлатиб қўйилган.

XS
SM
MD
LG