Линклар

logo-print

Қозоғистон Молия вазирлигига қарашли Давлат киримлари қўмитасига кўра¸ Ўзбекистон томони ўзаро чегарадаги ўтказиш пунктларини расмий огоҳлантирувсиз ëпиб қўйган.

Ўзбекистон чегаранинг ëпилишига 21 майдан бошлаб “Яллама” ўтказиш пунктида транспорт воситалари ва божхона текширувининг тўхтатилиши оқибатида юзага келган машиналар тиқинини сабаб қилиб келтирган.

Қозоқ томони тарқатган маълумотга кўра¸ 21 май куни Тошкент вилоятидаги “Яллама” пункида 120 та автомобиль тиқинга тушиб қолган ва ҳозирга қадар улардан 40 тачаси тиқинда қолмоқда. Бу машиналардан 30 таси Қозоғистонга ўтиш учун чегара очилишини кутмоқда¸ дейилади¸ Қозоғистон расмий баëнотида.

Тиқин пайдо бўлишига¸ қозоғистонликлар таъкидича¸ ўзбек божхоначиларининг чегарадан ўтаëтган ҳар бир шахс¸ товар ва автомобилни ниҳоятда узоқ вақт давомида текшириши сабаб бўлган.

Айни пайтда¸ 21 майдан бошлаб Ўзбекистон томони ҳеч қандай расмий изоҳ ва огоҳлантирувсиз “Қазиқурт” постини ҳам бир томонлама тартибда ëпиб қўйган

Норасмий манбалар¸ Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарадаги кириб-чиқишни ëпиши келаси ой Тошкентда ўтказиладиган ШҲТ саммити олдидан хавфсизлик чораларининг кескин кучайтирилиши доирасидаги ҳаракат эканини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG